ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Чегаев ва Браун ўртасидаги реванш августда ўтказил...

Чегаев ва Браун ўртасидаги реванш августда ўтказилиши мумкин

Супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпиони камарини австралиялик даъвогар Лукас Браунга бой берган ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаевнинг жамоаси реванш юзасидан музокараларни бошлайди, у шу йилнинг августида ўтказилиши мумкин, деб хабар беради ТАСС.

Боксчиларнинг вакиллари айни пайтда ўзаро  ва WBA билан ҳам музокара олиб бормоқда.

Ўтган шанба куни Чагаев Грозний (Чеченистон)даги жангнинг 10-раундида техник нокаут билан Браунга ютқазиб қўйди.

Боксчи Руслан Чагаев ўз камарини иккинчи марта ҳимоя қилишда муваффақиятсизликка учради. 2014 йилнинг июлида у америкалик Френс Окендони мағлуб этиш орқали бу камарни қўлга киритганди. 2015 йилнинг июлида у италиялик даъвогар Франческо Пьянетни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, камарни ўзида сақлаб қолганди. Унинг ҳисобида профессионал боксдаги 34 ғалаба (21 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг бор. Браунгача у фақат украиналик Владимир Кличко ҳамда россиялик Александр Поветкиндан мағлуб бўлганди.

Браун илк бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. У ҳали профессионал боксда мағлубият нималигини билмаган - 24 ғалаба (21 нокаут). Браун австралияликларнинг тарихида биринчи бор супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей