ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Чагаевни ютган Браун допинг тестдан ўтолмади

Чагаевни ютган Браун допинг тестдан ўтолмади

Австралиялик боксчи Лукас Браун ўзбекистонлик Руслан Чагаев билан оғир вазнда WBA версиясида жаҳон чемпионлиги учун бўлган жангдан сўнг топширган допинг тести ижобий натижа кўрсатди, деб хабар беради ESPN.

Браун март ойида Грознийда бўлиб ўтган жангнинг 10-раундида Чагаевни нокаутга учратганди. Ўзбекистонлик боксчи ўрнидан турди, аммо ўтказиб юборилган қатор зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва австралияликни ғолиб деб топди. У Чагаевдан WBA камарини олиб қўйди.

Австралиялик боксчининг топширган допинг тести кленбутеролга ижобий натижа  кўрсатди. VADA (Voluntary Anti-Doping Association – жангдан сўнг допинг тест ўтказувчи ташкилот) раҳбарлари Браунда дарҳол Б синовини талаб қилиш ҳуқуқи борлигини маълум қилди.

Агар Браун антидопинг қоидаларини бузган деб топилса, уни унвондан маҳрум этишади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей