ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Чагаев ва Браун ўртасидаги жанг 2016 йил 5 март ку...

Чагаев ва Браун ўртасидаги жанг 2016 йил 5 март куни бўлиб ўтади

Ўта оғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев Грознийда австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказади. Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида  маълум қилишича, жанг 2016 йил 5 март куни бўлиб ўтади.

 

Чагаев ўз чемпионлик камарини илк бор 2015 йилнинг ёзида ҳимоя қилганди —ўзбекистонлик боксчи италиялик Франческо Пьянетани биринчи раундда техник нокаут билан мағлуб этганди. Бу камарни Чагаев 2014 йилнинг июлида америкалик Фрес Окендога қарши Грознийда бўлиб ўтган жангдаги ғалабадан сўнг қўлга киритган эди.

Бугунги кунга қадар 37 ёшли Руслан Чагаев ҳисобида 34 ғалаба (уларнинг 21 тасида нокаут билан ғалаба қозонган), 2 мағлубият ва 1 дуранг бор. 36 ёшли Лукас Браун эса 23 ғалабага эришган бўлиб, уларнинг 20 тасида рақибларини нокаут қилган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей