ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / CAFA таъсис конгресси жорий йилда Тошкентда ўткази...

CAFA таъсис конгресси жорий йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган

Тошкентда Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA)нинг биринчи конгресси жорий йилда ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Uzbekistan Todayга Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаев.

2015 йилнинг январида Австралиянинг Мельбурнида Осиё футбол конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси ташкил этилди. Унда бешта географик минтақага бўлиниш қарорига келинди, жумладан, бешинчиси Марказий Осиёга тегишли. У ўз ичига минтақанинг барча мамлакатлари, Афғонистон ва Эронни олади. Кейинроқ CAFA қароргоҳи Тошкентда жойлашади, деган қарор қабул қилинди, Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усманов эса янги ташкилотнинг раҳбари бўлади.

 «Ҳозирда бизнинг барча кучларимиз ассоциациянинг биринчи конгрессини ўтказишга йўналтирилган. Бизда амалий жиҳатдан барчаси тайёр, бино қуриб битказилди, штатлар жадвали тасдиқланди. Низом ва таъсис ҳужжатларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун мамлакатлар федерацияларига жўнатилди», – деди Ризаев.

«Энди, жараённи расман йўлга қўйиш учун таъсис конгрессини ўтказиш зарур. Уни ўтказиш жорий йилга режалаштирилган», – деб қўшимча қилди у. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей