ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / «Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ...

«Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олди

2016 йил Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган ягона учрашувда «Бунёдкор» (Тошкент жамоаси) ва «Ал-Шабоб» (Бирлашган араб амирликлари) жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Майдон эгалари биринчи голини учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ киритишга муваффақ бўлишди. Олдинига Достонбек Ҳамдамов чиройли зарба берди, рақиб жамоа дарвозабони уни қийинчилик билан қайтарди. Аммо «қалдирғочлар» ҳужумни давом эттиришди: Шакер Зуаги тўпни Ҳамдамовга оширди, Элдор Шомуродов қулай вазиятга чиқиб, тўпни Ҳамдамовдан қабул қилиб олди ва яқин масофадан «Ал-Шабоб» дарвозасига гол киритди. Ҳисоб — 1:0.

35-дақиқада чап қанотдан Ҳамдамов ва Акромжон Комилов биргаликда чиройли ўйин намойиш этишди. Акромжон Комилов узатган тўп Элдор Шомуродов иккинчи бор гол киритишига сабаб бўлди.

Танаффусдан сўнг «Бунёдкор» бироз орқага қайтди ва ўз дарвозаси хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратди. Шу билан бирга меҳмонлар дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлинди. Тўғри, зарбалар бироз ноаниқ кетди. Бизнинг дарвозабонимиз Муроджон Зуҳуров икки бор муқаррар хавфни бартараф этди.

Пойтахт клуби биринчи вазифани уддалади. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг финал қисмига қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлишича, «Бунёдкор» «B» гуруҳида ўйнайди. Бу гуруҳда «Ал-Наср» (Саудия Арабистони), «Зобаҳан» (Эрон) ва «Лаҳвия» (Қатар) жамоалари бор. Жамоа навбатдаги ўйинни 23 февраль куни Саудия Арабистони клубига қарши ўтказади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей