ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Будапештда ўтказилган Гран-при босқичида ўзбекисто...

Будапештда ўтказилган Гран-при босқичида ўзбекистонлик дзюдочилар иккита медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик дзюдочи, 2013 йилги “Катта дубулға” турнири ғолиби, 2014 йилда Тошкентда бўлиб ўтган Гран-при мусобақаларининг кумуш медали соҳиби Яҳё Имомов Будапештда ўтказилган Гран-при мусобақаларининг сўнгги кунида олтин медални қўлга киритди.

Ушбу мусобақада 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашган 51 нафар спортчилар ўртасида Яҳё Имомовга тенги топилмади. Финал беллашувида у 2013 йилги Рио де Жанейрода бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби франциялик Адам Смитни мағлуб этди.

Шу тариқа, Яҳё Имомовнинг олтин медали ва Шарофиддин Лутфуллаевнинг  бронза медали туфайли Ўзбекистон Гран-прининг энг кучли 8 та терма жамоалари қаторидан жой олди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей