ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Боксчиларимиз Россияда тўртта медални қўлга кирит...

Боксчиларимиз Россияда тўртта медални қўлга киритдилар

Хабаровскда Константин Коротков хотирасига бағишланган бокс бўйича  анъанавий VII халқаро  турнир  бўлиб ўтди. Бу турнир   Россияда энг  нуфузли халқаро мусобақалардан бири бўлиб, унда Европа, Осиё, Лотин Америкасидаги  энг кучли  чарм қўлқоп усталари  иштирок этадилар.  Бу йилги  мусобақада  дунёнинг 14  мамлакатидан  93 нафар боксчи   ғолиблик учун  курашди.

Ўзбекистонлик  спортчилар яхши  натижа  кўрсатишди. Жумладан, 91 кг.гача  бўлган  вазнда турнир ғолиби Мирзабек Хасановга тенг рақиб  бўлмади. Аброржон Қодиров  ва Миразизбек Мирзаҳалиловлар  кумуш  медални  қўлга киритдилар,  мусобақанинг  бронза  медали  Нодиржон  Мирзаахмедовга  насиб  этди.    

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей