ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Боксчилар Хитойнинг Куинан шаҳрида Рио-де-Жанейро ...

Боксчилар Хитойнинг Куинан шаҳрида Рио-де-Жанейро йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Осиё ва Океания минтақасида эркаклар ва аёллар ўртасида бокс бўйича саралаш мусбоақасида Ҳасанбой Дўстматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов ва аёллардан Ёдгора Мирзаевалар лицензия учун кураш олиб боришади.

Айни пайтда Элшод Расулов (-81 кг) ва Баҳоидр Жалоловлар (-91) ярим финалга йўл олишди ҳамда лицензияни қўлга киритиш йўлида давом этишмоқда. Қоидага кўра барча финал иштирокчилари йўлланмага эга чиқишади.

 

Баҳодир Жалоловнинг XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси хитойлик Му Хайпенг билан ўтказган ғолибона жанги катта қизиқишга сабаб бўлди.

Куннинг биринчи ярмида чорак финалда Ёдгора Мирзаева (-51 кг) рақибаси хитойлик Ри Хуангга қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу жанг натижаси ҳақида маълумот тақдим қилмаган.

Кечки дастурларда Ҳасанбой Дўстматов индонезиялик Корнелиус Квангугга, Шаҳобиддин Зоиров япониялик Риёми Танакага, Шаҳрам Ғиёсов кореялик Донгжин Лига, Рустам Тўлаганов (-91 кг) эса Янги Зеландия вакилига қарши кураш олиб борадиган жанглар натижаларини кутиб қоламиз.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей