ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Бизнинг спортчиларимизда мельдоний аниқланмади

Бизнинг спортчиларимизда мельдоний аниқланмади

Дунё спорт оламида мельдоний можароси давом этмоқда. Спортчилар бирма-бир допинг синовидан ўтказилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, у жорий йилнинг 1 январидан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган эди.

Биз спортчиларимиз допинг тестдан қандай ўтишаётганини аниқлашга қарор қилдик, бу тўғридаги саволлар билан Миллий Олимпия қўмитасига юзландик.

Uzbekistan Today мухбирининг саволларига Бутунжаҳон допинг агентлиги Ўзбекистон бўйича допинг-офицери Суннат Йўлчиев жавоб берди.

– Бизнинг спортчиларимиз ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш тизими анчайин интизомли. Юқори муваффақиятли спорт мусобақаларида иштирок этадиган барча спортчилар, шунингдек, бошқа барча исталган мамлакат спортчилари Бутунжаҳон допинг агентлиги назорати остидадир. Биронта спортчи қачон ўзидан таҳлил учун биометериал сўраб мурожаат қилишларини билмайди. Бу ҳозирнинг ўзидаёқ ёки бир соат, бир ойдан кейин ҳам бўлиши мумкин.

Бундай амалиёт тадқиқотларга ишониш учун ҳам зарур. Бутунжаҳон антидопинг агентлигида текширувдан ўтиши керак бўлган спортчилар рўйхатини тузиш жараёни нимаси биландир лотерея ўйинини эслатади. Биз, допинг-офицерлари агентлик бизга тегишли спортчилар рўйхати берганида, у томонидан тайинланган вазифалар бўйича ишлаймиз.

Ўтган йили антидопинг тадбирлари Ўзбекистон Республикаси  «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунини қабул қилиш билан» қонунчилик асосига эга бўлди. Барча спортчилар ўрнатилган қоидаларга амал қилишади ва ўз вақтида таҳлил учун керакли синовларни топширишади.

Бугунги кунда лаборатория намуналарини таҳлил қилиш учун Қозоғистондаги лицензияланган марказга мурожаат этамиз. Бундай тадқиқотни Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятларини режалаштирмоқдамиз.

Бугунги кунда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази зарурий ускуналарга эга, мутахассислари эса Бутунжаҳон антидопинг агентлиги сертификатлашига тайёргарлик кўришмоқда.

Жорий йилнинг бошидан бери спортчиларимиздан олинган биронта синов намунаси на мельдонийга, на бошқа тақиқланган препаратларга ижобий натижа кўрсатмади.

Мельдоний тақиқи хусусида биз икки ой олдин Бутунжаҳон антидопинг агентлигидан тегишли хабарнома олдик.

Спортчилар ундан фойдаланмасликлари учун биз томонимиздан ўз вақтида чоралар кўрилади. Шифокорлар ва мамлакатнинг барча турдаги спорт терма жамоалари мураббийлари орасида тушунтириш ишларини олиб бориш билан бир қаторда, биз мамлакатимиз ҳудудидаги спортчиларга бундай препаратларни етказиб бериш билан шуғулланувчи компания мутахассислари орасида ҳам тушунтириш ишларини амалга оширамиз.

Биз барча турдаги спорт федерациялари билан тўғри даражадаги ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Бу эса Бутунжаҳон антидопинг агентлигидан келадиган мутахассислар эътиборига қисқа муддат ичида барча янги ахборотларни етказишимизни таъминлайди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, бизнинг спортчи ва мураббийларимиз антидопингга ҳушёр туришади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей