ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Батиста: Ўзбекистон билан ўйинда ҳужумкор футбол к...

Батиста: Ўзбекистон билан ўйинда ҳужумкор футбол кўрсатамиз

Футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш баҳслари иккинчи тур ўйинида Баҳрайн терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ҳужумкор футбол намойиш этиш ниятида. Бу ҳақда жамоанинг бош мураббийи Серхио Батиста маълум қилди. 

«Жамоамиз Тошкентга фақатгина уч очко келди. Бизнинг асосий фалсафамиз – ҳар бир ўйинда астойдил ғалаба учун курашиш. Нима бўлишидан қатъи назар, бу мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Жуда қийин бўлади, лекин олдимизга қўйган мақсад сари астойдил ҳаракат қиламиз», – деди Батиста бугунги ўйин олди матбуот анжуманида. 

Мураббийнинг сўзларига кўра, Яман билан ўйиндан сўнг жамоа яхши ҳолатда, эртанги ўйинга тайёргарлик эса етарлича қониқарли ўтган. Ўйинчилар тактик ва жисмоний жиҳатдан тайёр, деб таъкидлади у.  

«Олдимизда жуда яхши жамоа билан ўйин ўтказиш турибди, биз майдон эгалари уч очко учун курашишларини тушунамиз, шунинг учун эртага жуда қийин ва қизиқарли ўйин бўлади», – қайд этиб ўтди Батиста.

Мураббий жамоаси ёпиқ ўйин кўрсатмаслигига ишонади. «Бу бизнинг режамизга кирмаган. Ўйин ўз уйимизда ўтадими ёки меҳмонда, бу аҳамият касб этмайди. Биз ҳар доим ўз олдимизга уч очко ишлашни мақсад қилиб қўямиз. Ҳужумкор футбол – бу бизнингн асосий фалсафамиз», – дейди аргентиналик мутахассис.

«Баҳрайн қачонлардир қитъанинг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлган, бугун биз яна ўсишга ҳаракат қилаяпмиз ва бунинг учун қўлимиздан келган ҳаммасини қиламиз. Бутун дунёда футбол тез ўзгаради, умид қиламанки, яна шунақа кунлар келади, термамиз жаҳон биринчилиги учун йўлланма олишга даъвогар жамоалардан бири бўлади», – деб гапларига хулоса ясади Батиста. 

Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин 29 март куни «Бунёдкор» стадионида соат 18.00 да бўлиб ўтади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей