ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Баскетбол фаҳрийлари катта спортга қайтмоқда

Баскетбол фаҳрийлари катта спортга қайтмоқда

Ўзбекистон Баскетбол федерацияси спорт фаҳрийларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширмоқда. 

 – Баскетбол –  ўз вақтида  спортнинг бу тури билан шуғулланганлар яхши спорт формасини сақлаб қоладиган, кейинчалик ҳам шуғулланишни давом  эттириши мумкин бўлган  оз сонли спорт турларидан биридир.  Фаҳрийлар  жамоалари  аввалгидек йиғиладилар, ўртоқлик учрашувлари ўтказадилар. Бироқ бу  анча кам юз беради.

- Афсуски, федерация спорт фаҳрийлари билан  деярли алоқа  боғламаган эди,- дейди  Ўзбекистон Баскетбол федерациясининг бош котиби   Рашид Қодиров. – Бугун  биз бу  камчиликни батараф этишга  ҳаракат қиляпмиз,  катта спортдан кетган тажрибали ўйинчилар  билан  алоқаларни йўлга қўяяпмиз. Нафақат уларни қўллаб-қувватлаш, балки фаҳрийларни спортнинг бу турини оммавийлаштиришга ва ёш спортчиларни тайёрлашга  жалб этиш  режаларимиз бор.

 Ўзбекистон Баскетбол федерациясининг  бу йўналишдаги биринчи қадамлари Олий  Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа  институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланди.

Ажратилган грант маблағларига барча  фаол фаҳрийлар учун иккитадан  спорт либослари тўплами олинди, қимматли совғалар билан рағбатлантириш дастурини амалга ошириш бошланди. Шу  дам олиш кунлари  “Кексаларни эъзозлаш йили”  давлат дастури доирасида байрам дастурхони атрофига энг фаол баскетбол фаҳрийлари  тўпланадиган   тантанали   учрашувлар  ўтказилади.

– Федерация фаҳрийлар томонидан ўтказиладиган ўйинларни қўллаб-қувватлаш ниятида, бунинг устига  биз улар йирик спорт мажмуаларида томошабинлар иштирокида ўтказилиши учун  қўлдан келган ҳамма ишни қиламиз, – таъкидлади Рашид Қодиров. – Хатто фаҳрийлар жамоаларига биттадан ёш ўйинчиларни киритиш,  фаҳрийлар  ва ёшлар жамоалари учрашувларини ўтказишни амалиётга  жорий этиш мўлжалимиз ҳам бор.  Бу ёшлар учун  ҳам яхши намуна бўлади, биз бунда  катта истиқболни кўряпмиз.

Федерация жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашиш ниятида эканини билдирди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей