ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Бабаян: КХДРнинг футболчилари катта иштиёқ ва вата...

Бабаян: КХДРнинг футболчилари катта иштиёқ ва ватанпарварлик билан ўйнайдилар

 Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, еттинчи тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйин борасида қисқача тўхталиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.

“Эртага бизни масъулиятли ва жуда муҳим ўйин кутиб турибди. КХДР терма жамоаси гуруҳимизда пешқадамлик қилмоқда. Шундай экан улар ҳурматга лойиқ жамоа. Биз ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни жуда яхши ўрганиб чиқдик. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз” – деди у.

“Биз рақибни тўлиқ ўрганганмиз. КХДРнинг кучли томонларидан бири, уларнинг футболчилари катта иштиёқ ва ватанпарварлик билан ўйнайдилар. Ҳар бир футболчи икки юз фоиз куч билан ўйнайди. Бизнинг эса ўз яширин қуролимиз бор ва уни эртага қўллашга уриниб кўрамиз, - деди С. Бабаян.

“Эратанги ўйин жуда муҳим. У гуруҳ тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун, мухлислар ўйинга ташриф буюриб, жамоани қўллаб-қувватлаб туришади, деган умиддамиз”,– деди жамоа бош мураббийи.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей