ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Бабаян: эртага асосийси – натижа

Бабаян: эртага асосийси – натижа

Ўзбекистон терма жамоаси олдида навбатдаги футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан очко ишлаб, гуруҳда етакчилик қилиш бош вазифа бўлиб турибди.

Мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян маълум қилганидек, эртанги Филиппин жамоасига қарши ўйинда энг асосий вазифа яхши футбол намойиш этиш ва натижа кўрсатишдир.

  

«Эртага аъло тоифали мутахассис бошқарувидаги яхши жамоа билан ўйин ўтказамиз. Бизга очко ҳаводек зарур, шу сабабдан ҳам эртага энг асосийси – натижа», – деди Бабаян ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

 

У футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирар экан, уларнинг барчаси жамланиб, эртанги ўйинга тайёр эканликларини айтди. Ички чемпионатда ўйнайдиган ўйинчиларга келсак, улар чемпионлар лигасининг иккта турида яхши амалиётда бўлишди, легионерлар эса улар мавсум давомида етарлича қизғин ўйинларда бўлишди.  

«Ўйлайманки, Филиппин бош мураббийи кейинги ўйинда уларнинг имкониятлари камлиги ҳақида гапириб, қувлик ишлатаяпти. Уларнинг жамоаси яхши тайёрланган, кўплаб яхши футболчилари бор. Улар натижа учун курашишади, чунки бу уларга жуда муҳим», – деб изоҳ берди Бабаян Томаса Дулининг ўз жамоасининг Ўзбекистон термасига қаршўи ўйиндаги имкониятлари ҳақидаги гапларига.

Миллий терма жамоа дастлабки ўйинларни ҳам «Бунёдкор» стадионида ўтказишни режалаштирганди, аммо майдон ҳолати қониқарли эмас эди. Бундан ташқари стадион мамлакатимиздаги муҳташам иморатлардан бири. Оллоҳнинг ўзи Миллий терма жамоани шу стадионда ўйнашга йўналтирди. Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, у Осиёда тенгсиз, бу ер замонавий технологиялар ва материалларга эга иншоот.

«Биз атайлаб бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Олдимизда жуда муҳим ва масъулиятли ўйин турибди, шунинг учун ҳам ўйинчилар орасида ҳеч қандай кибрли кайфият йўқ», – деди Бабаян.  

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг қолган икки ўйинини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Эртага жамоамиз Филиппин билан, 29 март куни эса – Баҳрайн билан ўйнайди.

 

КХДР терма жамоаси ҳисобида еттита ўйиндан кейин 16 очко бор ва у ҳозирча «Н» гуруҳида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб турибди, унинг ҳисобида 15 очко бўлиб, захира ўйини ҳам бор. Бу борада бизнинг термамиз ўтказиб юборилган ва киритилган голлар бўйича яхши томонлама фарққа эга.

 

 

 

 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей