ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамо...

Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Чемпионатига тайёргарликни бошлади

Cамвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда биринчи йиғинни ўтказиб, сўнгра 2 декабрь куни йиғинни давом эттириш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Ажман амирлигига йўл олди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, 2-14 декабрда Ажманда ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказилади. 2-9 январь кунларига мўлжалланган якуний йиғин ҳам Дубайда ўтиши режалаштирилган. Кейин олимпиячиларимиз Дохага йўл олади ва 13 январда Жанубий Корея олимпия терма жамоасига қарши учрашув билан Осиё Кубогидаги иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 2016 йил 12-30 январь кунлари Қатарда ўтказиладиган Осиё Чемпионатига (U-23) тайёргарлик кўрмоқда. Мазкур турнирнинг энг яхши 3 жамоаси 2016 йилда  Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.

Қуйида назорат ўйинларидаги жамоалар рўйхати келтирилган:

7 декабрь - "Ал Васл" (БАА)

13 декабрь - Япония

20 декабрь - КХДР

23 декабрь - БАА

27 декабрь - Қатар

4 январь - Хитой

6 январь – Иордания

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей