ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Артур Таймазовнинг ишини ким давом эттиради?

Артур Таймазовнинг ишини ким давом эттиради?

Ўтган йили энг машҳур курашчи деб номи чиққан Артур Таймазов катта мусобақаларда иштирок қилиш хусусида ўйлаб кўргани йўқ.

Айни пайтда терма жамоа ўқув-машғулотлари йиғинларини ўтказиш учун Минскка йўл олди. У ерда Александр Медведь соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтади. Спортчиларимиз ушбу мусобақада ҳам қатнашиб қайтадилар.

 

Ўзбекистон Кураш спорти ассосациясида уч карра Олимпиа чемпиони бўла оладиган Таймазов каби курашчи борми? Бу борада ҳали аниқ жавоблар йўқ. Мураббийлар штаби охирги йилларда Жаҳон ва Осиё ўйинларида юқори натижалар кўрсатган ёшлар ва уларнинг издошларидан умид қилишаяпти.  

 

Олдинда турган мусобақалар ҳақида Uzbekistan Today мухбирига Ўзбекистон Кураш спорти ассосацияси матбуот котиби Руслан Валиуллин батафсил гапириб берди:

 

– 2013 йилнинг охирида вазн тоифаларида 2016 йилдаги ўйинларда амал қиладиган ўзгаришлар киритилганди. Энди олдинги еттита ўрнига олтита тоифа мавжуд бўлади. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида курашчилар қуйидаги вазнларда беллашишади: 57, 65, 74, 86, 97 ва 125 кг.

 

2015 йилнинг 7–12 сентябрь кунлари Лас-Вегасда ўтказилган жаҳон чемпионатида юқоридагидай тоифалаш биринчи бор қўлланди. Бизнинг курашчимиз Ихтиёр Наврўзов 65 кг вазн тоифасида йўлланмага муносиб кўрилиб, кумуш медаль соҳиби бўлди.

 

Олдинда курашнинг ушбу тури бўйича спортчиларимиз йўлланмаларни қўлга киритиши мумкин бўлган яна учта мусобақа бор. Биринчи мусобақа Осиё Олимпиа ўйинлари саралаш турниридир, у март ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мусобақаларда 1-2-ўринни олганлар йўлланмани қўлга киритишади. Шу сабабли таъкидлаш жоизки, 2016 йилдаги қитъа чемпионатида йўлланма учун ўйналмайди. Олимпиадага чиқиш охирги имконияти иккита жаҳон миқёсидаги турнирларда берилади. Улардан биринчиси Улан-Баторда (Монголия) апрель ойида бўлиб ўтади, иккинчиси — Истанбулда (Туркия) май ойида ўтказилади.  

 

Минскдаги мусобақа юқоридаги иккита муҳим тадбирга тайёрланиш босқичи ҳисобланади. У ерга ёш ва тажрибали спортчилар жўнатилган. Улар орасида Нодиржон Сафаров, Аббос Раҳмонов (иккаласи ҳам – 57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умид Исманов, Сослан Тигиев (иккаласи ҳам – 86 кг), Ҳусанбой Раҳимов, Магомед Ибрагимов (иккаласи ҳам – 97 кг), Ҳасанбой Раҳимов (125 кг)лар бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей