ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Артур Таймазов спортчилик фаолиятини тугатиши ҳақи...

Артур Таймазов спортчилик фаолиятини тугатиши ҳақида маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида эркин кураш бўйича уч карра Олимпия чемпиони бўлган Артур Таймазов спортчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди,деб ҳабар қилади TEAM RUSSIA-2016.

«Кўзимда қилинган жиддий жарроҳлик амалиёти туфайли мен кўп вақтни йўқотдим . Шифокорлар менга машқ қилишни таъқиқлашди. Қолган ойлар давомида мен Олимпиадада муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик кўришга улгура олмайман. . Сайёҳ сифатида боришдан маъни йўқ. Спорт фаолиятимни тугатиб, илм билан шуғулланишни бошлашга қарор қилдим», – деди Таймазов.

Унинг айтишича, энди илмий фаолият билан шуғулланиш ниятида.

«Шунинг учун мен П.Ф. Лесгафт номидаги университет аспирантурасига кирдим. Профессор Борис Тараканов раҳбарлигида юқори тоифадаги курашчиларнинг индивидуал тайёргарлигига бағишланган диссертация тайёрлайман. Ўйлайманки, бу кураш ривожига ёрдам беради», – дейди спортчи

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей