ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Армен Багдасаров: Олимпия татамисига ким чиқади?

Армен Багдасаров: Олимпия татамисига ким чиқади?

Рио-де-Жанейродаги олимпиадада дзюдо  бўйича  мусобақаларда илк  бор  эркаклар билан бир қаторда  аёл  спортчи ҳам  мамлакатимиз  шарафини ҳимоя қилиш  имконияти бор.  Дзюдо бўйича  республика  федерацияси  раиси Армен Багдасаров йил  якунларини чиқара туриб  бу ҳақда  гапирди. 

      Мустақил Ўзбекистоннинг Олимпия  ўйинларидаги  иштироки тарихида дзюдочиларимиз томонидан тўртта медаль –иккита кумуш ва иккита бронза мукофот  қўлга  киритилган.  Биринчи  кумуш медаль – 1996 йили Атлантадаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон Дзюдо федерациясининг ҳозирги раиси Армен Багдасаровга насиб этган. Дзюдочилар учун энг омадли Олимпия ўйинлари - 2008 йилги Пекин олимпиадаси  бўлган. Унда Абдулла Тангриев  ўта оғир вазн  тоифасида  кумуш, Ришод Собиров эса ўта енгил вазн тоифасида бронза мукофот соҳиби бўлган.  Лондонда олимпия шоҳсупасига фақат Ришод  Собиров кўтарилди: у  ўз вазн тоифасида учинчи ўринни  эгаллади.  Бу галги олимпиадада бизнинг дзюдочиларимизни қандай  тақдир кутмоқда. Умуман Риога кимлар  боради?

 

    Мураббийлар  Олимпиадага  катта умид  боғлаяпти, бироқ, ҳозирча аниқ спортчилар  номлари  тилга олинмаяпти. Спортчиларимиз  тақдирини ҳал  қилувчи барча  мусобақалар  олдинда. Федерация  раиси  улар мавсумнинг барча  рейтинг  мусобақаларида қатнашишлари учун  қўлдан  келган барча иш  қилинади, деб ишонтирди.

      Мавжуд олимпия рейтингларига асосланиб, Федерацияда сайёрамизнинг асосий  мусобақасига  йўлланма олиши эҳтимоли анча  яқин бўлган спортчилар номларини келтиришди. Ҳозирча, бизда 60  ва 81 килограмм вазн  тоифасида иккитадан   даъвогар  бор. Биринчи асосий даъвогарлар  мос  равишда рейтингда  6 ва 14 қаторни эгаллаб   турган Шарофитдин Лутфиллаев ва Диёрбек Ўразбаев,  иккинчи, бирмунча яқин  даъвогарлар рейтнг кўрсаткичи мос  равишда 16  ва 20 позицияда  бўлган   Шахзод Собиров ва Яхё Имомовлардир.   66 кг  вазн тоифасидаги атлетлар ўртасида   барча умид  шу вазндаги рейтинг бўйича 6 поғонадаги Ришод Собировда, 73 кг. вазнда 28 ўриндаги Мирали Шарипов,  90 кг.лилар орасида 28- ўриндаги Шерали Жўраев,    100 кг. вазн тоифасида 31- поғонадаги Рамзиддин Саидов диққат марказида турибди. Ўта оғир вазн  тоифасида олимпиадага 27-позицияни эгаллаб турган   машҳур АбдуллаТангриев боради, деб умид  қиламиз. 

      Армен Багдасаров шу билан бирга  олимпия  пойгасининг бирмунча ҳаяжонли жиҳатларини ҳам  айтиб ўтди.  

    Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан биринчи марта  аёл спортчи  иштирок этиши мумкинлиги  ҳақида  айтдим. Агар Рамзитдин Саидов олимпиадага тўғридан тўғри йўл оладиган бўлса,бу аниқ бўлади. Бу ҳолда  ҳозир у эгалик қилиб турган   қитъа квотасини  мафтункор жинс  вакиласига бериш мумкин.  

      Федерация раиси Риода Ўзбекистон шарафини  ҳимоя қилиш борасида кимга: Диёрбек Ўразбоевгами ёки Шарофитдин Лутфиллаевга устуворлик бериш мумкинлиги ҳақида фикр юритди. Уларнинг  ҳар иккиси  бир вазн тоифасида бўлиб, рейтингдаги фарқлари ҳам катта эмас. У бирон спортчига устунлик беришга ҳали эрталигини айтди. Буни вақт, аниқроғи,  спортчиларнинг натижалари кўрсатади.  Аммо,  Рио олимпиадаси татамисида улардан фақат битталари  курашишлари болалар ўртасида соғлом рақобат келтириб  чиқармоқда. Бу уларни рағбатлантирмоқда ва  ютуқларга  эришишга ундамоқда.  Бу кураш 2018 йилга қадар  сақланиб  қолади. Мураббийлар кенгаши таркибни сўнгги дақиқаларда  эълон қилади.  Бунинг  устига спортчилар мутлақо  икки хил. Диёрбек – техник жиҳатдан  кўп томонлама  дзюдочи,  бироқ унинг тажрибаси  кам. Жангнинг сўнгги  лаҳзаларида  у мавқеини бериб қўйиши мумкин.  Шарофиддин – анча тажрибали ва рейтингда  ҳам  юқорироқ – олтинчи, Диёрбек 14-чи ўринда.Бироқ ҳаммаси  ўзгариб кетиши мумкин, иккаласида ҳам яхши имкониятлар бор. 

      Багдасаров Олимпия ўйинларининг икки карра  бронза мукофоти совриндори  Ришод Собировнинг ҳам имкониятларини шарҳлади. Ҳусусан у бу сафарги олимпиада Собировнинг учинчи ғалабаси бўлишига  умид билдирди.  Жароҳатларига  қарамай у бу мавсумда жаҳон чемпионатида  бронза  медаль олишга  муваффақ бўлди. Бу ҳозирча  унинг янги вазн  тоифасидаги энг йирик унвони(аввал у ўта енгил вазн тоифасида қатнашарди).  Бу йил у  шунингдек Варшавадаги Европа очиқ чемпионатида  бронза,  Туркиянинг Самсунидаги Гран Прида олтин, Абу Дабидаги катта шлемда бронза  мукофотларга  сазовор бўлди.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей