ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Аралаш жанг услуби Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўла...

Аралаш жанг услуби Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўла оладими?

Ўзбекистон Самбо ассоциацияси аралаш жанг услуби — ММА (Mixed Martial Arts)  спорт тури билан шуғулланувчилар сонини ошириш ниятида. Баъзан қоидаларсиз жанг тури деб номланадиган ушбу спорт тури Ўзбекистонда расман фаолият юритиб ривожланяпти. 2013 йилда Самбо ассоциацияси жанговар ва спорт самбоси аёллар федерацияси асосида ташкил этилганидан бери кўп муддат ўтмади. Янги спорт турини ривожлантиришда қандай муваффақиятларга эришилди? Мана шулар ҳақида Uzbekistan Today мухбири Самбо ассоциацияси президенти Равшан Аҳмеджанов билан суҳбатлашди.

Равшан Аҳматович, Ўзбекистонда ММА(аралаш жанг услуби)нинг ривожланиши қандай кетаяпти?

– Жуда секинлик билан. Аммо бу меъёрий ҳол. Бизда каратэ ривожланган даврларни эсга олайлик, у спорт тури ўтган асрнинг 70-йилларида республикага кириб келган. Унинг ривожи ва кенг тарқалиши учун эса қирқ йил вақт кетган. Аммо ММА ривожи бу қадар кўп вақтга чўзилмайди деб умид қиламан. Ахир биз замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар ривожланган асрда яшаяпмиз. Бу омил эса бизга ММА ривожини тезлаштиришга ёрдам беради.

 

Бу спорт турига йигитларни, хусусан, болаларни жалб этишга нима тўсқинлик қилади?

– Халқ орасидаги мишмишлар, яъни бу спорт турига тамғаланган асоссиз гаплар. ММА одамлар орасида кўпинча қоидаларсиз жанг тури деб айтилади. Ҳатто бироз алам қиладигани, қандай қилиб қоидаларсиз жанг бўлиши мумкин? Қоида ҳам, мураббий ҳам, ҳакам ҳам бу турдаги спорт мусобақаларида албатта бор. Бу спорт тури ишининг қонунийлиги тўғрисидаги тахминлар туфайли кўпинча нотўғри хулосаларга келишади.

ММА Ўзбекистонда расмий спорт тури ҳисобланади. Мураббийлар ва бошқалар Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан аттестациядан ўтиб, лицензия олишади. Уларга ойлик маош тўланади, улар ҳам ўз навбатида солиқларни тўлашади. Бундан ташқари яна бир мишмиш бор — жароҳат хавфи юқори дейишади. Бу бир афсона, холос. Аслида бизнинг спорт туримизда жароҳатлар бошқа жанг санъатларига нисбатан кам эмас ҳам, кўп эмас ҳам. Ахир жароҳатсиз спорт тури деярли йўқ, бунинг учун ҳатто тиббиётда алоҳида йўналиш — спорт травматологияси ташкил этилган.

 

Ҳозирча биз катта ишларни амалга оширишимизга тўғри келади. ММА — бу спортнинг чиройли ва жўшқин туридир, у ўзида жуда кўп техникаларни бирлаштиради, жанг санъатига тайёрлайдиган мактаблардан бири десак ҳам бўлади.

 

 Нега айнан Самбо ассоциацияси спортнинг бу тури ривожини ўз ҳимояси остига олди?

– Балки ММА усуллари самбони эслатгани учундир.

 

Сизнинг назарингизда, Ўзбекистонда нега айнан самбонинг ММА тури ривожланиши керак?

–  2013 йил, биз спортнинг бу турини васийлигимизга олган вақтда ҳам мамлакатда аллақачон ММА бўлими мавжуд эди. Ўшанда улар қисман ошкор ишлардилар. Яхши мураббийлар ва қобилиятли спортчилар бор эди, фақат улар ўзлари машғулот ўтказган девордан ташқарига чиқишолмади. Уларга маъмурий масалалар билан шуғулланиш учун ташкилот керак эди. Шундай қилиб улар Самбо ассоциацияси таркибига қўшилишди. Биз ҳозирда спортчилар халқаро мусобақаларга чиқиши учун республика чемпионатини ташкиллаштираяпмиз.

 

Бизнинг спортчиларимиз ҳам халқаро мусобақаларга чиқишлари мумкинми? У ерда қандай натижаларни қўлга кирита олишади?

– Спортчиларимиз фақат Қозоғистон қўшилмайдиган Осиё чемпионатида икки бор қатнашишди ва иккаласидаям кумуш медаль билан қайтишди. Жаҳон чемпионатига келсак, унда ҳам икки бор иштирок этганмиз ва иккиласидаям бронза медали олишди. Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда жаҳон чемпионатида 60 дан ортиқ давлатлар иштирок этади. Кўрамиз, бу йил натижалар қандай бўларкин. Ўйлайманки, Исломжон Азимов ва Мирзоҳид Ҳасанов каби йигитлар билан олтин медаль олишга ҳам қодирмиз. Улар ҳозир мураббийлари билан тайёргарлик кўришаяпти.

 

Ёшларга ММА нима эканини қандай тушунтирасизлар?

– Ижтимоий тармоқлар орқали. Жорий йилда ММА нима эканини англатувчи буклетлар ва бошқа босма маҳсулотлар нашр этамиз. Спортнинг ММА тури бутун дунё бўйлаб тан олинган. Ижтимоий тармоқлар, олий ўқув юртлари ички радиосида бу ҳақда тушунтириш ишларини олиб борамиз. Умуман, биз барча имконият доирасидаги ҳаракатларни амалга оширамиз.

 

       

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей