ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Apia International Sydneyнинг биринчи турида Истом...

Apia International Sydneyнинг биринчи турида Истомин Андреас Сеппига ютқазди

Ўзбекистоннинг биринчи ракетка устаси Денис Истомин Сиднейдаги Apia International Sydney мусобақаларидаги иштирокини якунлади. Чунки очилиш учрашувидаёқ дунёнинг 31-ракеткачиси италиялик Андреас Сеппига 4:6, 6:4, 2:6 ҳисобда ютқазиб қўйди.

Кураш 1 соату 43 дақиқа давом этди. Бу вақт давомида Денис ўн битта тўп узатишга муваффақ бўлди. Италиялик ракетка устаси турнирда бешинчи рақам остида таснифланган. Мағлубиятдан сўнг теннисчимиз бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади. Истомин мавсумнинг илк турнирини ҳам муваффақиятсиз бошлаган эди, энди иккинчи бор шундай ҳолга тушиб турибди.

Apia International Sydney мусобақасининг иккинчи раундида 31-ёшли италиялик ё Адриан Маннарино ёки Николя Май (иккаласиям франциялик) билан беллашади. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей