ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Анастасия Рўзметова ва Юлия Ким: лицензияга бир қ...

Анастасия Рўзметова ва Юлия Ким: лицензияга бир қадам қолди

Синхрон  сузувчиларимиз Рио-де-Жанейродаги  квалификация  мусобақаларида 2016йилги олимпиадага йўлланма олиш учун курашни давом  эттирмоқдалар. Аввалги кун  натижаларига кўра, улар йўлланма олишга жуда яқин турибдилар.

Шуниси қувонарлики,  хатто  тажрибали  мутахассислар  ҳам    4 март  куни уларнинг  курашларида якунловчи кун бўлиши мумкинлигидан  ҳавотирланаётганларида ,сузувчи қизларимиз шундай натижага эришишди. 

Қизлар  техник ва эркин  дастурларни бажариш  натижалари бўйича  ўзлари эгаллаб турган 18-ўриндан 6 март куни лицензия учун курашни давом эттирадиган  жуфтликлар қаторига чиқиб олдилар.

Шу билан бирга, миллий экспертлар Анастасия Рўзметова ва Юлия Ким  квалификация  мусобақалари   натижасидан қатъий  назар, Ўзбекистонда синхрон сузиш ривожида  катта қадам ташлаганликлари борасида якдил фикрдалар, зеро,  илгари бизнинг спортчи қизларимиз  ҳеч қачон  Олимпиада  лицензиясига бу қадар  яқинлашмаган эдилар.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей