ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Амин ал-Сунайни: Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қ...

Амин ал-Сунайни: Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи “H” гуруҳи, саккизинчи тур ўйинлари доирасидаги Яман – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Биз ўйин қийин кечишини кутган эдик, - деди Амин ал-Сунайни. – Жамоа сафида айрим футболчилар ўйинда иштирок эта олмаганидан азият чекдик. Уларнинг айримлари жароҳат олган бўлишса, айримлари дисквалификация сабаб ўйинда иштирок эта олмади. Аммо буни асосий сабаб деб бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси ғалабани ҳақли равишда қўлга киритди.

“Биринчи гол эрта киритилди ва бу ҳам ўйинга таъсир ўтказди. Айтиш керакки, бизда ҳам ўйинда гол киритиш учун бир неча яхши вазият бўлди. 3 ёки 4 бора яхши вазият бўлганди. Бироқ биз фақат бир марта рақиб дарвозасини ишғол қила олдик. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Аммо, айтиб ўтганимдек, жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмаган футболчиларнинг йўқлиги панд берди. Уларни ўрнида ҳаракат қилган футболчилар эса биз кутган даражада ҳаракат қила олишмади”, — деди Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей