ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / Aegon Open Nottingham: Денис Истомин финалга чиқди

Aegon Open Nottingham: Денис Истомин финалга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида ўтказилаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттираётир. У ярим финал босқичида кипрлик Маркос Багдатисга қарши кортга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшни қаршилаган Багдатис дунё рейтингида 59 поғонадан жой олган. 

26 дақиқа кечган беллашувда 2:1 ҳисоби билан ҳамюртимиз ютқазаётган бир вақтда кипрлик теннисчи жароҳати сабабли учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

Шу тариқа, Денис Истомин “Aegon Open Nottingham” турнирининг финалчисига айланди. Энди у ҳал қилувчи беллашувда украиналик Александр Долгополов ва америкалик Сэм Куэрри жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей