ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / 30 май куни Тошкентда “AIBA Pro Boxing” турниринин...

30 май куни Тошкентда “AIBA Pro Boxing” турнирининг биринчи тури бошланади

2015 йил 30 май куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида “AIBA Pro Boxing” турнирининг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги биринчи босқич учрашувлари бўлиб ўтади.

Шу кунги учрашув дастуридан 4 жанг ўрин олган. Унда 8 мамлакатдан келган (Швеция, Италия, Ирландия, Бразилия, Россия, Германия, Филиппин ва Ўзбекистон) боксчилар ўзаро куч синашадилар. Унда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев ирландиялик Жойс Дэвид Оливер билан жанг қилади. Ушбу жанг 3 дақиқадан 8 раунд давом этади.

Мусобақада 10 вазн тоифасининг ҳар бирида 8 нафардан боксчи иштирок этади. Улар ўзаро 4 тадан жанг ўтказишади, ғолиб эса 2016 йилги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.

Тошкентда ўтказиладиган бу турнир уч сериядан биринчиси бўлиб, кейинги серияларни 18 июль ва 19 сентябр кунида ўтказиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей