ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / 2 декабрда футзал бўйича Тошкентда ўтадиган Осиё...

2 декабрда футзал бўйича Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати бўйича қуръа ташланади

2 декабрь,чоршанба куни,  «Зарафшон» концерт залида келаси йилнинг 10-21 февраль кунлари  Тошкентда ўтадиган  футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа  ташлашга  бағишланган  маросим бўлади.  

Эслатиб ўтамиз,  турнирнинг  16  нафар иштирокчи  жамоасидан 13 таси  мусобақаларнинг финал қисмига  квалификация  раундида муваффақият қозониб етиб келди. Чемпионатга  йўлланма олганлар орасида    Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ва Хитой  Тайпейи бор.  

Япони  ва Эрон   терма жамоалари ўтган йилги Осиё  чемпионати финалчилари сифатида  квалификацияда иштирок этмасдан  мусобақада бевосита  қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.  Мусобақа  мезбони  сифатида  Ўзбекистон ҳам    квалификация босқичида  иштирок этмади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей