ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / 2 декабрь куни футзал бўйича Осиё Чемпионатига қур...

2 декабрь куни футзал бўйича Осиё Чемпионатига қуръа ташланади

Жорий йилнинг 2 декабрь куни “Зарафшон” кино-концерт саройида футзал бўйича Осиё чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Футзал бўйича Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Аввалроқ саралаш ўйинлари натижасига кўра финал босқичига йўл олган 13та терма жамоа номи аниқланган эди. Улар: Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамоларидир.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу  жамоалардан ташқари Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллашгани учун, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей