ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Спорт / 2016 йилда Руслан Чагаев Лукас Браунга қарши жанг ...

2016 йилда Руслан Чагаев Лукас Браунга қарши жанг ўтказади

Супер оғир вазн тоифасида “WBA”нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев 2016 йил феврал ойининг охири ёки март ойининг бошида австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказади.

Руслан Чагаевнинг промоутери Темур Дугазаевнинг сўзларига кўра,  Чагаев ва Браун жанг борасида келишиб олишган. Жанг Грозний шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Чагаевга ва камар учун мажбурий даъвогар Браунга 30 ноябрга қадар жанг борасида келишиб олиш мажбуриятини юклаган эди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Чагаев охирги жангини жорий йилнинг июлида Франческо Пьянетага қарши ўтказиб, рақибини биринчи раундда нокаутга учратган эди. Руслан Чагаев 17 октябрда Фрес Окендога қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ, Окендо жароҳати сабабли Чагаевага қарши рингга чиқмади ва жанг бекор қилинган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей