ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Ўзбекистон Фанлар академияси ва “Росатом” ҳамкор...

Ўзбекистон Фанлар академияси ва “Росатом” ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди

Ўзбекистон Фанлар академияси ва “Росатом” атом энергияси бўйича Давлат корпорацияси атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Имзолаш маросими Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Тошкентга ташрифи арафасида бўлиб ўтди. Ҳужжатга имзоларини “Росатом” Давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев ва Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошевлар қўйишди.

Ҳамкорликни қўйидаги йўналишлар бўйича ривожлантириш назарда тутилмоқда: Ўзбекистонда ядро инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, Ўзбекистон аҳолисига атом технологиялари ва уларни қўлланиши тўғрисида ахборот етказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.

Шунингдек мувофиқ ахборот марказларини яратиш, ядро физикаси соҳаси бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш , саноат, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда радиоизотоп ва радиация технологияларидан фойдаланиш.

Компанияда таъкидлашларича томонлар атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро келишувни имзолаш ниятида.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей