ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Навоий шаҳрини Ўзбекистоннинг йирик илмий марказиг...

Навоий шаҳрини Ўзбекистоннинг йирик илмий марказига айлантиришмоқда

Фанлар академияси Навоий бўлимининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларининг мувофиқ лавозимлари учун назарда тутилган ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари тарқалади. Ундан ташқари , Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот муассасаларидан таклиф қилинадиган илмий маслаҳатчилари вақтинчалик яшвшлари учун аоҳида турар-жой комплекси барпо этилади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қарордан келиб чиқади. Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими фаолиятини ташкиллаштириш бўйича чоралар тасдиқланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими раисининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти мақомига тенглаштирилади ва бир вақтнинг ўзида у “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасининг бош директорининг фан бўйича ўринбосари ҳисобланади.

Бўлим фаолиятининг йиллик ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумининг йиғилишларида ва “Навоий кон-металлургия комбинати” Двлат корхонасининг Илмий-техник кенгашининг мажлисларида ҳар йили эшитилади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими қошида Идоралараро илмий-техник кенгаш ташкил қилинган ва у Навоий Давлат тоғ институтининг биносида қўйидаги манзил бўйича жойлашган: Навоий ш., Ғалаба шоҳ кўчаси. Бўлим қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашининг асосий вазифаларига худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаштириш учун қулай шароитлар яратиш. Кенгаш шунингдек илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини худуддаги ташкилот ва корхоналар билан шартномалар асосида амалиётга тадбиқ этилишига кўак беради. У шунингдек, олимларга, жумладан юқори илмий натижаларга эришган ёш олимларга кўмак беради.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей