ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Мактаблардаги чет тили хоналари замонавий ўқув вос...

Мактаблардаги чет тили хоналари замонавий ўқув воситалари билан жиҳозланади

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида мактабларимиздаги чет тили хоналарини ўқув жиҳозлари билан жиҳозланишининг бориши ҳақида маълумот берилди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Таълим бўйича глобал шериклик халқаро ташкилоти, Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ва Кореянинг Эксимбанки маблағлари жалб қилинмоқда.

Айни пайтда барча умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синфларининг 17222 та инглиз тили хоналари DVD-плеерлар, кўргазмали қўлланмалар мажмуалари (расмлар, муляжлар, луғатлар ва бошқалар) билан жиҳозланди. Бундан ташқари, 6650 та хона ноутбук, проектор, товуш кучайтиргич, TV-тюнер ва маркер доскаларни ўз ичига оладиган замонавий мультимедиа қурилмалари билан ҳам жиҳозланди.

Келаётган ўқув йили бошланишига қадар мактабларга Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан беғараз асосда тақдим этилаётган яна 6775 та техник воситалар мажмуалари етказилади, келаси йилда эса мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган инглиз тили хоналари мультимедиа қурилмалари (яна 3797 та мажмуа) билан тўлиқ таъминланади.

Бундан ташқари, шу йили 5-9-синф ўқувчилари учун чет тили хоналарини (информатика хоналари билан қўшилиб юборилган) жиҳозлаш мақсадида Таълим бўйича глобал шериклик халқаро ташкилотининг грант маблағлари ҳисобига 1220 та компьютер хоналари, кейинги йилдан эса Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати гранти ҳисобига 3 йил мобайнида 1303 тадан компьютер хоналари сотиб олиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей