ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Юртимизда ўтказилаётган “Умид ниҳоллари– 2015” спо...

Юртимизда ўтказилаётган “Умид ниҳоллари– 2015” спорт мусобақаларининг финал босқичи бошланди

Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақанинг бу галгиси аввалгилардан фарқли равишда спортнинг ўн еттита тури бўйича бўлиб ўтди. Шундан ўн олтитаси олимпия ўйинлари дастурига киритилган (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, сузиш, стол тенниси, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, таэквандо, дзюдо, бокс, оғир атлетика, бадминтон). Шунингдек, ўқувчилар шахмат бўйича ҳам беллашдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг саралаш босқичларида 4 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди.

 

“Ёшлик ва спорт байрами” сифатида ўтказилаётган тадбирларда “Умид ниҳоллари” мусобақаларининг вилоят босқичларида юқори ўринларни эгаллаган жами 1 792 нафар ўқувчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилмоқда.

Ҳудудий жамоаларга биттадан “Дамас” русумли автомашина, 14 тадан “Артел” телевизори, “Норин” велосипеди, спорт формалари ва сумкалари, сертификатлар ҳамда “Умид ниҳоллари-2015” медали тақдим этилмоқда.

 “Ёшлик ва спорт байрами” сифатида ўтказилаётган тадбирлар доирасида ҳар бир вилоятда ғолибларни тақдирлаш маросимлари ўтказилмоқда. Жумладан, 26 май куни Бухоро, Сурхондарё вилоятларида ва Тошкентда, 27 май куни Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда, 28 май куни Андижон, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 29 май куни Фарғона вилоятида,  30 май куни эса Тошкент ва Хоразм вилоятларида бўлиб ўтади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей