ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Илмий муассасаларни жиҳозлаш учун яқин тўрт йил ...

Илмий муассасаларни жиҳозлаш учун яқин тўрт йил давомида свыше $32,2 млн ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Илмий-тадқиқот муассасаларнинг инфратузилмасини янада мустақкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лаборатория ва кафедралари, илмий кенгашлари, вазирлик ва идо¬ра¬лар, турли даражадаги эксперт ва илмий-техника кенгашларидан иборат кўп тармоқли илмий-ташкилий инфратузилма фаолият олиб бормоқда.

Бу ишларнинг барчаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, унда таълим ва илм-фан соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари сифатида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқлари¬ни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-эксперимен¬тал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш белгиланган.

Шу билан бир қаторда, сир эмаски, илмий-тадқиқот муассаса¬ларининг илмий-техник салоҳияти, кадрлар билан таъминланганлиги, моддий-техника, лаборатория ва тажриба базасининг ҳозирги ҳолати мамлакатимизнинг юқори суръатлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожла¬ниш даражасига жавоб бермайди. Ватанимиз илм-фани рақобатбардош¬лигини ошириш ва уни дунёнинг энг ривожланган давлатлари илм-фани даражасига мослигини таъминлаш масалалари кескинлигини сақлаб қолмоқда. Илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялашти¬риш ти¬зи¬мида ҳал қилиниши лозим бўлган айрим муаммолар ўз ечимини кутмоқда.

Қарорга мувофиқ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб гуманитар ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади.

Мазкур қарор билан режалаштирилган тадбирлар доирасида 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаларида таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари, 40 та илмий-тадқиқот муассасасини замонавий илмий лаборато¬рия¬лар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш режалаштирилган. Бунда, лабораторияларни сарфланувчи материаллар ва реактивлар билан узлуксиз таъминлашга сарфланадиган харажатлар алоҳида назарда тутилган.

Умумий қийматда, 2018-2021 йилларда Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 116 миллиард сўмдан зиёд, замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш учун 32,2 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Юқорида қайд этиб ўтилган чора-тадбирлар мамлакатимиз илм-фани ва иқтисодиётини инновацион ривожлантириш йўлидаги тизимли қадамларнинг мантиқий давоми бўлиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож¬лан¬ти¬риш¬нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муваффақиятли ижросига хизмат қилади.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей