ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Хорижда малака ошириш ёҳуд ишдан маҳрум бўлиш

Хорижда малака ошириш ёҳуд ишдан маҳрум бўлиш

Бугун Буюк Британияга малака ошириш учун борадиган 42 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларининг исмлари маълум бўлади. Ингиз тили фани ўқитувчиларининг малакаларини ошириш борасидаги шу ва бошқа хабарларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Инглиз тили фани ўқитувчиларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Буюк Британи кенгаши билан ҳамкорликда “Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси” кўрик танлови ўтказилади. Айнан унинг якунлари бўйича 42 нафар ғолиб Буюк Британиядаги ўқув марказларида малака оширишлари кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 3 синфларга инглиз тилидан таълим берадиган ўқитувчилар учун 36 соатли махсус курслар ташкил этилган. Мазкур машғулотлар ёрдамида 18 минг нафар ўқитувчи янги “Kids` English 3” китоби бўйича инглиз тилида таълим бериш услубини ўзлаштиради.

Шу билан бирга, хорижий тилни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш учун 2015 йил март ойидан эътиборан касбий маҳоратни ошириш қўшимча курслари ташкил этилди. 

Ушбу мақсадлар йўлида 576 та таянч мактабда махсус тайёрланган 695 та юқори малакага эга тажрибали мураббийлар ёрдамида умумтаълим мактабларининг 20 мингдан ортиқ инглиз тили фани ўқитувчиларининг малака оширишлари таъминланган.

Мазкур курсларни ўтказилиши 2,3 минг нафардан зиёд инглиз тили фани ўқитувчиларини тайёрлашга имкон берди. Жумладан, уларнинг иш ҳақларини оширишга қаратиладиган малака тестларида қатнашишларини таъминлади.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей