ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Германия элчихонаси томонидан 83 нафар талаба, ўқи...

Германия элчихонаси томонидан 83 нафар талаба, ўқитувчи ва тадқиқотчи рағбатлантирилади

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг 2015 йил 5 июнь куни элчихонада бўлиб ўтадиган тантанали маросим доирасида Германияда немис тилини ўрганиш, таҳсил олиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича жорий йил стипендияларига оид дипломларни ўз эгаларига топширади. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги Элчихонаси матбуот хизмати хабар берди. Жорий йилда Ўзбекистондан жами 83 нафар талаба, ўқитувчи ва тадқиқотчилар Германия олийгоҳлари ва тадқиқот институтларида илмий изланишлар олиб бориш бўйича рағбатлантирилади.

Германияда ўқишга доир стипендиялар магистратура йўналишидаги таълимни тўлиқ молиялаштиришга асосланган. Бундан ташқари, немис тили бўйича аъло даражадаги билимга эга ўзбек талабаларига Германия олийгоҳларидаги ёзги курсларда иштирок этиш учун ҳам бир қанча стипендиялар ажратилган. Ушбу стипендиялар бир томондан бакалавр ва магистратура йўналишидаги ўзбек талабалари ва иккинчи томондан Германия олийгоҳлари ўртасида тил ва маданиятга йўналтирилган ўзаро алмашинувни мақсадли равишда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Taнтaнали маросим доирасида Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сонли академик лицей, Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сонли академик лицей ҳамда Фарғона Давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицей битирувчиларига Германия маданиятва таълим вазирлари анжуманининг немис тили бўйича жами 15 та дипломи топширилади.

Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси (ZfA) билан ҳамкорлик қиладиган мазкур лицейларда талабалар немис тили бўйича иккинчи даражали дипломни олиш учун халқаро доирада тан олинган тил имтиҳонини топширади. Ушбу даража хорижий тилларни ўрганиш бўйича умумевропа стандартларининг C1 даражасига мос келади ва Германия олий ўқув юртларида таҳсил олиш учун зарур бўлган немис тилидаги билими борлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат ҳисобланади. Шу тариқа, лицей талабалари ўзларининг касб ва таълимга оид келгуси мақсадларини амалга ошириш учун муҳим воситалардан бирига эга бўлади.

Маълумот учун: Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси Ўзбекистонда 1994 йилдан бошлаб мактаб ва лицейларни чуқурлаштирилган немис тили дарслари ўтишда қўллаб-қувватлаб келади ва бу орқали “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” ташаббуси доирасида Ўзбекистонда чет тили ўқитилишинининг такомиллаштирилишига ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келмоқда. ZfA билан ҳамкорлик қиладиган ушбу мактаб ва академик лицейларда жами 6400 нафарга яқин ўқувчи чет тили сифатида немис тилини ўрганишмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей