ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / Билимлар беллашувининг якуний босқичи бошланди

Билимлар беллашувининг якуний босқичи бошланди

Шу кунларда Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Билимлар беллашуви” танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.

Бу йилги билимлар беллашувининг дастлабки босқичларида 2 миллион 100 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Улар орасидан юқори ўринларни қўлга киритган 500 нафар ўқувчи беллашувнинг республика босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, улар “Ёзги Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи”да дам олиш учун йўлланмага ҳам эга бўлишди. Оромгоҳда биринчи сменада болалар 18 июндан 29 июнгача дам олишса, иккинчи смена 1 июлдан 12 июлга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ахборот хизматининг хабар беришича, билимлар беллашуви 5-8-синф ўқувчилари ўртасида 17 та умумтаълим фанларидан ташкил этилиб, танлов мактаб, туман (шаҳар), вилоят, республика босқичларида ўтказилади.

Ушбу беллашувнинг аҳамиятли томони шундаки, у ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини бошланғич синфлардан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш; мактабларда соғлом рақобатни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш; умумтаълим мактаблари ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари фаолиятига таълим сифати кўрсаткичлари асосида холисона баҳо бериш, уларнинг рейтингини аниқлаш имконини беради.

Мазкур босқичга етиб келган барча ўқувчилар “Ёзги Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи”да дам олиш баробарида, ҳар бир фан бўйича мамлакатимизнинг етакчи фан арбоблари, маданият ва санъат ходимларини иштирокида фан кечалари, маҳорат дарслари, викториналар, турли танлов ва мусобақалар ўтказилиб, ўқувчиларнинг фан ва техника соҳасининг етук олимлари билан учрашувлари ташкил этилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей