ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Фан / 2015/2016 ўқув йилида 57 минг нафардан ортиқ талаб...

2015/2016 ўқув йилида 57 минг нафардан ортиқ талаба бакалавр таълим йўналишида таҳсил олади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Унга кўра мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. 

Айрим олий таълим муассасаларида янги йўналишлар очилган. Жумладан, Тошкент Молия институтида “Давлат бюджетининг ғазна ижроси” йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида эса “корпоратив бошқарув” йўналиши очилган. Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Тошкент Давлат техника университетида ҳам янги йўналишлар иш бошлаган.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1 548 нафари давлат гранти ва  3 452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот бўлими давлат гранти бўйича 65 нафар ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети тўлов-контракт асосида 50 нафар талабани ўқишга қабул қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей