ru en ўз
1 USD = 8208.04  
1 EUR = 9490.14  
1 RUB = 123.85  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органла...

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг янги методи жорий этилади

Пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш" мавзуидаги семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланишини ҳуқуқий кафолатлаш билан бир қаторда давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг шакл ва услублари, давлат органлари ва жамият ўртасидаги ўзаро ахборот алмашишнинг аниқ механизмларини белгилаб берди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши шакллантирилди. Кенгаш ишлаб чиққан методика ҳамда регламент асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг мониторинги олиб борилмоқда. Мониторинг натижалари ҳар йили икки маротаба (1 январь ва 1 июль ҳолатига) эълон қилинади.

Семинар иштирокчилари жамоатчилик кенгаши фаолияти, кенгаш томонидан амалга оширилаётган давлат органларининг «очиқлик индекси»ни баҳолаш ва мониторингини ўтказиш натижалари билан танишди. Таъкидланганидек, кенгаш томонидан амалга оширилаётган давлат органларининг «очиқлик индекси»ни баҳолаш ва мониторингини ўтказиш яхши самара бермоқда.

Тадбир давомида давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг янги услубини жорий этиш бўйича фикр юритилди. Ҳозиргача давлат органлари фаолияти очиқликни таъминлаш бўйича йўлга қўйган ишлари асосида баҳоланган бўлса, эндиликда бу ишларнинг сифати ва сони, унинг самарадорлигини баҳолаш механизми жорий этилади. Бунда, энг аввало, давлат органлари раҳбариятининг кенг аудитория билан мулоқоти назарда тутилмоқда. Бу услуб жорий йилнинг 1 июлидан қўлланилади.

Тадбирда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, ишончли ва долзарб ахборотни жамоатчиликка етказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишдаги илғор тажрибалар ўртоқлашилди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей