ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Россия ёшлар иттифоқи ҳамкорликнинг ...

Ўзбекистон ва Россия ёшлар иттифоқи ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари белгилаб олди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида Ўзбекистон – Россия ёшлари иккинчи форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Форумда икки мамлакат делегациялари аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Мазкур форум Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан Россия ёшлар иттифоқи ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумига мувофиқ ўтказилмоқда. Анжуман икки давлат ёшлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Россия ёшлар иттифоқи вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Форум 12-18 февраль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилиши белгиланган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Россия ёшлар иттифоқи раиси П.Красноруцкий форум ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, дўстона муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Форум доирасида икки давлат ёшлари ўртасида ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш муҳитини яратиш, тадбиркорлик, туризм соҳаларини ривожлантириш истиқболлари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича қатор дастурларни муҳокама этиш мўлжалланмоқда. Иштирокчилар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг технопарки ва Ёшлар ижод саройига ташриф буюради. Ёш ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар сиёсатида фан ва таълим каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкиллаштирилади.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей