ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Россия Президентлари атом электр ста...

Ўзбекистон ва Россия Президентлари атом электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берди

“Ўзэкспомарказ”да мамлакатимиздаги биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳасининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин рамзий тугмани босиб, ушбу йирик лойиҳага старт берди.

Тадбирни видеоалоқа орқали кузатиб турган “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиш майдонини танлаш учун муҳандислик тадқиқотлари бошланганини эълон қилди.

“Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади”, деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Хорижий лойиҳалар сони ва кўлами бўйича жаҳонда биринчи ўринда турадиган – 12 мамлакатда 34 та энергоблок бунёд этган “Росатом” корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу станция ҳар бири 1 минг 200 мегаватт қувватга эга иккита, “3+“ авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади. Улар Халқаро атом энергияси агентлигининг барча хавфсизлик талаблари жавоб беради.

Атом энергияси экологик тоза бўлиб, бундай станциялар ис гази ҳосил қилмайди. Атом электр станциясининг ишга туширилиши натижасида катта миқдорда табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши йилига 14 миллион тоннагача, азот оксидлари чиқарилиши 36 минг тоннага камаяди.

Ўзбекистон Халқаро атом энергияси агентлигига аъзо давлат сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқ ядровий хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишда АЭС қурилиши бўйича барча халқаро талабларга қатъий риоя қилинади.

Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассислари Ўзбекистоннинг Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш миллий дастурини амалга ошириш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади ва уни рўёбга чиқаришда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентда “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университет филиалини очишга қарор қилинди. Келгуси ўқув йилида ушбу филиал илк талабаларни қабул қилади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб 30 нафар ўзбекистонлик талаба Москвадаги ушбу нуфузли билим юртида таълим олмоқда. Уни битиргач, талабаларимиз юқори малакали мутахассис бўлиб етишади ва атом электр станциясининг хавфсиз ишлашини таъминлайди. Уларнинг ишончли қўлларида атом энергияси ҳақиқатан тинч бўлади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей