ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг яна ...

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг яна икки участкаси баён қилинди

2018 йилнинг 1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди ва давлат чегарасининг қолган участкаларини баён қилиш давом эттирилди.

Мазкур музокаралар давомида Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти билан Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти туташган ҳудудидаги иккита участка (Шоҳимардон ва Ғазнов) баён қилинди.

Музокаралар якунида Баённома имзоланди. Унда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган икки давлат чегарасининг қолган участкаларида дала текширувларини ўтказиш саналари ҳам келишиб олинди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей