ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараларидаги 9 та ў...

Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараларидаги 9 та ўтказиш пунктлари фаолияти тикланади

Ўзбекистон ҳукуматининг Қарори билан икки давлат чегараларининг 9 та ўтказиш пунктида муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Самарқанд вилоятидаги Жартепа, Жиззах вилоятидаги Кушкент ва Учтурган, Сирдарё вилоятидаги Ховостобод, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Наманган вилоятидаги Поп, Фарғона вилоятидаги Равот, Сурхондарё вилоятидаги Гулбаҳор автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда Амузанг темир йўл ўтказиш пунктининг муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, шу билан бирга Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ташкил этилади.

Ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш белгиланмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон ҳудуди доирасида Ғалаба – Хошадий темир йўл участкаси реконструкция қилинишини таъминлаш ва ўтказиш пунктида зарур хизмат-маиший шароитлар яратиш вазифаси топширилди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей