ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистонга ташриф б...

Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистонга ташриф буюради

Япония бош вазири Синдзо Абэ Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари: Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон бўйлаб тарихий сафарга чиқди. Сафарда унга Япония компанияларининг 50 нафар вакили ҳамроҳлик қилади, деб хабар беради “РИА Новости”.

Сафар 27 октябрга қадар давом этади ва 5 кун давомида бош вазир олтита мамлакатга ташриф буюради. Япония вазирлар маҳкамаси раҳбари ушбу давлатларнинг учтасига биринчи марта ташриф буюради.

Мўғулистондан кейин бош вазир Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга йўл олади. Шу пайтга қадар бош вазир Дзюнъитиро Коидзуми фақатгина Қозоғистон ва Ўзбекистонга борган эди. Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга Япония ҳукумати раҳбари илк марта сафар қилади, деб хабар беради Япония Ташқи ишлар вазирлиги.

Абэ ҳар бир мамлакатда давлат раҳбарлари билан учрашувлари, бизнес-форумларда иштирок этиши, қўшма баёнот ва ҳужжатларни имзолаши режалаштирилган. Ташриф якунлари бўйича Япония бош вазири 27 октябрь куни Назарбоев университетида маъруза қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей