ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси биринчи ў...

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Парламент қуйи палатаси депутатларининг навбатдаги мажлисида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларига, товар белгиларига, хизмат белгиларига бўлган интеллектуал мулк ҳуқуқларининг эгасини, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янги тартибнинг жорий этилаётганлигини янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасидаги муҳим ижобий жиҳатдир. Унда махсус муҳофаза қилиш чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган интеллектуал мулк объектлари интеллектуал мулк объектлари божхона реестрига киритилиши назарда тутилган.

Лойиҳада божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар ва уларнинг тўхтатилиши жиҳатлари аниқ белгиланган, шунингдек товарнинг бож қийматини аниқлаш ва баён қилиш масалалари ҳам қатъий тартибга солинган. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг инсофли иштирокчиларини ҳимоя қилиш мақсадида янги таҳрирдаги Божхона кодекси лойиҳасида ортиқча тўланган божхона тўловларини қайтариш тартиб-таомиллари батафсил ёзиб қўйилмоқда. Божхона тўловларининг тўланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, таъминлаш шароитлари ва миқдорлари белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳага “ягона ойна” тамойили бўйича божхона тартиб-таомилларини татбиқ этишнинг янги механизми киритилган, бу эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун барча тўсиқларни бартараф қилиш, сарф-харажатларни қисқартириш ва вақтни тежаш имконини беради.

Масъул қўмитага билдирилган таклиф мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда навбатдаги ўқиша тайёрлаш топширилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари