ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Вашингтон кун тартибида — С5+1 шаклидаги суҳбат

Вашингтон кун тартибида — С5+1 шаклидаги суҳбат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Ҳизер Ҳиггинботтом билан С5+1 шаклидаги суҳбат муҳокамаси мақсадида учрашди, дея хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Суҳбат чоғида 2015 йил ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “С5+1” шаклидаги учрашув икки томонлама муносабатларнинг қатор масалаларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашишга имкон бергани таъкидланди», – дейилади вазирлик матбуот хизматининг хабарида.

Ундан бир кун олдин Абдулазиз Комилов Вашингтонда ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувининг олтинчи раундида бўлиб қайтганди.

АҚШнинг Жанубий Корея ва Марказий Осиё бўйича Давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан учрашуви чоғида кун тартибидаги икки томонлама долзарб масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.

2014 йилда Тошкентда ўтказилган сийсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раундидан бери ўтган даврдаги ҳамкорлик натижалари, сиёсий ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодиёт, маданий-гуманитар соҳалар, Афғонистон ва минтақавий масалалар вазияти ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей