ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Тошкентда ШҲТ Олий судлари раисларининг йиғилиш...

Тошкентда ШҲТ Олий судлари раисларининг йиғилиши ниҳоясига етди

Тошкентда шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида ШҲТ аъзо давлатлар ОЛий судлари рисларининг XII йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қозиғистон Республикаси Олий суди раиси К.Мами, Қирғизистон Республикаси Олий суди А.Токбаева , Россия Федерацияси Олий суди раиси В.Лебедев, Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Ш. Шохиён, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов, Хитой Халқ Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Д.Ванхуа, Покистон Ислом Республикаси олий суди катта судьяси Г.Ахмад, Ҳиндистон мамлкатимиздаги Фавқулотда ва муҳтор элчиси В.Кумар, шунингдек, ШҲТ Бош котиби ўринбосари С.Имандосов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ўринбосари А.Мукашев иштирок этди.

Тадбирда ШҲТ аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада тажриба алмашиш борасидаги ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, инвестицияларни ҳимоя қилишнинг институционал механизмлари, бу соҳадаги низоларни ҳал этишга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш масаласи атрофлича муҳокама этилди.

Бундан ташқари ШҲТ аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга келишиб олгани жиноятчиликка қарши курашишни янада кучайтиришда муҳим ўрин тутади.
Йиғилишда ёшларни террористик ва экстремистик гуруҳларга жалб этиш уринишларига қарши курашиш амалиёти тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида халқаро жамоатчилик эътиборини ушбу долзарб муаммога қаратди. Йиғилишда томонлар бу борадаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини қайд этди.
Томонлар ШҲТ га аъзо давлатлар ОЛий судлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ишонч, дўстлик ва яқин қўшничилик, ўзаро англашув , ШҲТ Хартияси, ШҲТ га аъзо давлатларнинг узоқ истиқболга мўлжалланган яхши қўшничилиги, дўстлиги ва ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотини 2025 йилгача ривожланиш стратегиясига мувофиқ минтақада тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлаш тамойиллари асосида амалга оширилаётганини таъкидлади.

ШҲТ га аъзо давлатлар Олий судлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги биргаликдаги фаолиятни янада такомиллаштириш, адолат, қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлашга хизмат қилиб, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш учун муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ га аъзо давлатлар суд ҳокимияти олий органлари ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди.
- Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда, - деди Россия Федерацияси Олий суди раиси Вячеслав Лебедев, - Мазкур ўзгартиришлар соҳа фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, аҳолини одил судловга бўлган ишончини ошириш , жамиятда қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Мажлисда Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни билан яқиндан танишдик, процессуал кодекслар лойиҳалари таҳлили юзасидан фикр алмашдик. Бу соҳа ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади.

ШҲТ га аъзо давлатлар ОЛий судлари раисларининг ЎЗбекистон раислик илган йиғилиши ҳар томонлама самарали бўлди, - дейди Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди раиси ўринбосари Ду Ванхуа . – Тадбирга юқори савияда тайёргарлик кўрилган, мажлис кун тартибидан ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётидаги долзарб масалалар ўрин олди. Бундай музокаралар ШҲТ га аъзо давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил мустаҳкамлаш , халқаро майдонда ташкилот нуфузини муттасил ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттиришда муҳим омил бўлади.
Йиғилиш доирасида ЎЗбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов Россия Федерацияси Олий суди раиси В.Лебедев билан учрашув ўтказди. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей