ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Тошкентда Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш уч...

Тошкентда Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш учун анжуман ўтказилади

26-27 март кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича ўтказиладиган анжуманда Ўзбекистон президенти ва Афғонистон президенти Ашраф Ғанилар нутқ сўзлашади. Мазкур анжуманда ўнлаб давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш учун жамланишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу анжуман мантақада хавфсизлик ўрнатиш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган умумий стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган барча халқаро форумларда иштирок этиб келмоқда. Улар орасида “Қобул жараёни”, “Москва формати”, “Осиё юраги – Истамбул жараёни”, Афғонистон бўйича халқаро алоқа гуруҳи, “ШҲТ-Афғонистон” алоқа гуруҳи, Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик анжумани (РЕККА) бор.
Нью Йоркда ушбу йилнинг 19 январида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон томонидан Тошкент форумининг тақдимоти бўлиб ўтган эди.

Анжуман якунларига кўра Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Декларацияга қуйидагилар киритилиши кутилмоқда:
• биринчидан, тинчлик жараёни БМТ Хавфсизлик кенгаши Бош ассамблеяси резолюцияларига мувофиқ равишда, афғонистонликларнинг ўз кучлари раҳбарлигида бўлиб ўтиши керак;
• иккинчидан, қуролланган мухолифат кучларини Афғонистон сиёсий ҳаётига қонуний сиёсий куч сифатида киритилиши, тинчлик ўрнатиш жараёнининг муҳим кафолати сифатида қабул қилинади;
• учинчидан, халқаро ҳамжамият террорчиликнинг ҳар қандай кўринишига, уларни фарқламасдан, қарши чиқади ва халқаро террорчилик, наркотик моддалар ташиб ўтиш Афғонистон учун ҳам, минтақа учун ҳам бутун дунё учун ҳам катта хавф туғдиради;
Тошкент анжумани арафасида, “Марказий Осиё + Афғонистон” (С5+1) янги форматдаги анжуманнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Ушбу анжуман фаолияти Афғонистонни Ўрта Осиё мамлакатлари савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий муносабатлари тизимига муваффақиятли кириб келишига хизмат қилади. Шунингдек, умумминтақавий лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилади.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей