ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Тошкент ва Москва Ислом Каримовнинг Россияга буюра...

Тошкент ва Москва Ислом Каримовнинг Россияга буюражак ташрифига ҳозирлик кўрмоқда

Жорий йил 4 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Президентимиз Ислом Каримовнинг Россияга буюрадиган ташрифига ҳозирлик кўрилишини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Россияга буюрадиган ташрифига ҳозирлик кўрилиши орқали икки томонлама муносабатлар масалалари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда томонлар турли даражадаги алоқаларнинг юқори жадаллиги ва бир қатор соҳаларда Россия-Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалий вазифаларининг ечимини ҳам таъкидлаб ўтдилар.

Томонлар Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашиши ва Марказий Осиё ҳудудидаги хавф-хатарли тенденцияларнинг кўпайиши билан кучайиб бораётган террорчилик хавфига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш кераклигини қайд этишди.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин июль ойида Уфада бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ислом Каримовни Россияга ташриф буюришга таклиф қилган эди. Ўзбекистон ва Россия мамлакатлари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви 2015 йилда бўлиб ўтиши керак.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей