ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / ТИВ: Брюсселда жабрланганлар рўйхатида Ўзбекистон ...

ТИВ: Брюсселда жабрланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 22 март куни Брюсселда содир бўлган қатор портлашларда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Ўзбекситоннинг Бельгиядаги элчихонаси шундай деб хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Брюсселда қатор портлашлар юз берди. Сешанба куни эрталаб Брюссель халқаро аэропортида иккита портлаш содир этилди. Учинчи портлаш «Мальбек» метроси бекатидаги вагонда юз берди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, портлаш натижасида 31 та киши қурбон бўлган, 270 таси жароҳатланган. Бельгия ҳукумати портлаш бир нечта террорчи-ҳудкушларга алоқадор бўлиши мумкин деб ҳисоблаяпти.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей