ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Сиёсат / Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

Ташқи ишлар вазирлигида учрашув

2015 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ва механизмлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик нуқтаи назаридан ўзаро манфаат касб этган Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки давлат ТИВ раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Музокараларда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев иштирок этди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей