ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Сиёсат / Суд таъсири: сабоқ чиқариб...

Суд таъсири: сабоқ чиқариб...

Тошкентда ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги  лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва республика Адлия  вазирлиги  қошидаги Юристлар малакасини ошириш  маркази ҳамкорлигида “Одам савдосининг  олдини олишда  суднинг ўрни: таҳдидлар, сабоқ  чиқариш  ва энг яхши  амалиёт” мавзуида семинар ташкил этилди. 

Тренинг  шаклида ўтган  семинарда одам  савдосига  қарши курашда  халқаро талаблар ва  Европа  мамлакатларининг  илғор тажрибалари  муҳокама  қилинди.  Уни хорижлик экспертлар – Сербия  кассация  суди судьяси Бильяна Синанович  ҳамда  одил судлов  ва одам  савдоси  масалалари  бўйича  франциялик эксперт  Мишель Йогна-Прат олиб  боришди.

Учрашувни ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги  лойиҳаларини мувофиқлаштирувчиси  Дьерд Сабо  очди. «Ҳозирги   вақтда  одам  савдоси трансмиллий  тус  олмоқда  ва кенг  тарқалди. Унинг  кўлами  халқаро  даражага чиқди,  шунинг  учун  бу масала уюшган  жиноятчилик ва  коррупция  билан  бир қаторда  халқаро  ҳамкорликниг  глобал   дастурлари диққат марказида  турибди», - деди  у.

Бу йўналишда  Ўзбекистонда  амалга  оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Юристлар малакасини ошириш маркази директори Асқар Ғафуров  сўз  юритди. У: «Ўзбекистон одам савдосига қарши кураш соҳасидаги асосий  халқаро  битимларни ратификация қилди. Ўтган  йиллар давомида республикада жиноятчиликнинг бу  тури бўйича  қонунчилик  ва институционаллик  асосларини  мустаҳкамлаш  бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. Хусусан, 2008 йили “Одам савдосига  қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди, Миллий  ҳаракат режаси  амалга оширилмоқда. Органлар фаолиятини мувофиқлаштириш  учун Одам  савдосига  қарши  кураш  бўйича идоралараро  комиссия ва  унинг  жойлардаги ҳудудий  комиссиялари   ташкил  этилди. Мамлакат  ҳукумати  қарори билан Одам савдоси  қурбонларига ёрдам  кўрсатиш  ва уларни  ҳимоялаш бўйича республика реабилитация  маркази фаолият олиб бормоқда.  Бу борада  аҳолининг хабардорлигини ошириш борасида   кенг тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Шу  муносабат  билан  марказимиз ўқув  семинарлари,учрашув  ва  давра  суҳбтлари,оммавий ахборот воситаларида бу  соҳадаги  қонунчиликнинг   долзарб  муаммолари  бўйича чиқишлар  ташкил этмоқда» деб айтди.

Ўзбекистон  судьяларидан таркиб  топган марказ  тингловчилари хорижлик экспертлар билан очиқ мулоқот  давомида  нафақат  халқаро  стандартлар ва Европа  мамлакатларининг илғор  иш тажрибалари  билан  танишдилар, балки  муаммога умумий  ёндашувларни  аниқлаб, қиёсий таҳлил  қилдилар, уларни  хал этиш  йўллари тўғрисида фикр  алмашдилар.

Семинар  ишини якунлар экан, Мишель Йогна-Прат қуйидагиларни  қайд этди:«Одам  савдоси трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг  ҳавфли турларидан  бири  сифатида дунё   ҳамжамияти  учун ўткир муаммо  бўлиб  қолди.Халқаро  кўриниш  олган бу  ёвузликка  ҳеч бир давлат якка ўзи  қарши  тура  олмайди.  Фақат дунёнинг  барча  мамлакатлари  куч-ғайратларини мувофиқлаштириш   воситасида  аниқ натижаларга эришиш  мумкин.   Бунинг  учун  давлатлар ва  уларнинг  ҳуқуқ-тартибот органлари  ўртасида  ахборот алмашувни  йўлга қўйиш  лозим».

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари