ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Сиёсат / Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Оли...

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

У.Муҳаммадиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисида”ги ахборотини эшитдилар.

2017 йилда Омбудсман идорасига 9074 та мурожаат келиб тушди, шундан 1774 та мурожаат шахсий қабуллар ва шахсий сафарлар чоғида тушган. Уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли органлар томонидан 25 та жиноят иши, 27 та маъмурий ва 44 та интизомий иш қўзғатилди, ички ишлар органларининг 24 нафар ходими, ижтимоий ва бошқа соҳаларнинг 35 нафар ходими жавобгарликка тортилди, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 24 та қарор бекор қилинди, судларга 10 та протест ва даъво киритилди, 34 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди ва ишига қайта тикланди, 53 та оилага – турлича моддий ёрдам, 39 нафар фуқарога – тиббий ёрдам кўрсатилди, давлат даромадига – 2 млрд. 319 млн. сўм, мурожаат қилувчилар фойдасига – 263 млн. сўм ундирилди, бизнесни ривожлантириш учун умумий суммаси 133 млн. сўм миқдорида кредитлар берилди ва ҳоказо.

Ҳисобот йилида қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар содир этиш ҳолатларига доир шикоятларни Омбудсман томонидан кўриб чиқиш натижалари тўғрисида парламент палаталарини мунтазам равишда хабардор қилиш тартиботи жорий этилди, шунингдек Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига йўл қўймаслик бўйича назорат-таҳлил тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳамкорликдаги жадвали тасдиқланди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари халқ билан бевосита мулоқотни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди. Мазкур қабулхоналар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, мамлакатимиз фуқароларининг қонуний манфаатларини таъминлашдаги мавжуд камчиликларни аниқлаш, аҳолининг аниқ эҳтиёжларига, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг бугунги кундаги мақсадларига жавоб бера олувчи ташкилий-ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш имконини берди. Омбудсман Халқ қабулхоналарининг 144 та туман (шаҳар) аҳолиси учун ташкил этилган сайёр тадбирларида иштирок этди, шунингдек улар билан ҳамкорликда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини муҳокама қилишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишларни такомиллаштириш юзасидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТлар ходимлари учун бир туркум минтақавий семинарлар ўтказди.

Шунингдек Давлатимиз раҳбарининг “Минтақаларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан кам таъминланган оилаларни, кекса ёшдаги фуқароларни ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда фаол иш олиб борилмоқда. 2017 йилда 411 та оила ва фуқаролар билан иш олиб борилди.

Умуман олганда, Омбудсманнинг ўтган йилдаги фаолияти якунларини муҳокама қилиш анча танқидий руҳда ўтди. Депутатлар Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини, хусусан аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган гуруҳлари, шунингдек маҳбуслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти механизмларини такомиллаштириш долзарб эканлигини таъкидладилар.
Мажлисда депутатлар Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей